$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Наманганда 55 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади

Азиз Воитов

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг 1-ўринбосари Азиз Воитов Наманганда журналистлар билан бўлиб ўтган суҳбатда камбағалликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, келгуси режалар ҳақида гапирди. 

Унга кўра, инвестицияларни жалб қилиш орқали янги лойиҳаларни ишга тушириш ва аҳолини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

“Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш мақсадида жами қиймати 13,1 трлн. сўмлик 2 148 та лойиҳани амалга ошириш ва 55,1 минг иш ўрни яратиш вазифаси қўйилган”, дейди А. Воитов. 

Бу вазифа икки йўналишга бўлинган: тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар. 

Дастлабки йўналиш бўйича қиймати 2,2 трлн. сўмлик 157 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, уларни амалга оширишда 103 млн. долларлик чет эл инвестицияси ҳам жалб қилинади ва 18,4 минг киши иш билан таъминланади. 

Иккинчи йўналиш бўйича эса жами 34,8 минг иш ўрни яратиш кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун қиймати 8,3 трлн. сўмлик 1 651 та лойиҳа амалга оширилиши айтилмоқда. 

“Бунга тўғридан-тўғри 369 млн. доллар чет эл инвестицияси ва тижорий банклардан 1,9 трлн. сўмлик кредитлар жалб қилинади”, деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳалар асосан ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, эчки жунини қайта ишлаш, дурадгорлик каби йўналишларда амалга оширилади.