$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Пулларингиз ҳақиқийми? Текшириб олинг

Тошкентда уйида қалбаки пул ясаётган шахслар қўлга олинди

Сўнги вақтларда сохта пуллар билан боғлиқ фирибгарликлар тез-тез содир бўлмоқда. Масалан, Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида бир гуруҳ шахслар 400 млн сўмлик сохта пул ишлаб чиқариб, уларнини сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинди. Ёки 100 минг сўмлик сохта пул чиқарган 20 ёшли йигит воқеасини ҳам эшитгандирсиз. 

Хўш, қалбаки пулларга алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак? Ҳақиқий банкнотларни қалбаки банкнотлардан қандай ажратиш мумкин? Ушбу саволлар билан 

Энг ишончли усул

Энг ишончли усули — банкнотни исталган банкда текширишдир. Бу бепул, лекин ҳар доим ҳам қулай эмас.Демак, ҳақиқий пулни қалбаки пулдан қандай фарқлашни ўрганамиз. 

Ўзига хос хусусият

Ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусиятлари бири бу ҳимоя элементларининг мавжудлигидир. 

Ҳимоянинг асосий элементлари: 

• Сувли белгилар – ёруғликда сувли белгилар, тасвирдагидан очроқ рангда кўринади; 

• Толалар – қоғоз матога киритилган ранг-баранг иплар; 

• Релефли (бўрттирилган) босма - тегиниш орқали идрок этиладиган тасвир ва ёзувлар; 

• Голограмма – бурчак остида қаралганда уч ўлчамли голограмма тасвирини берувчи элемент; 

• Қоғознинг ички тузилмасида портрет тасвирнинг орқа томонидан мавжудлиги. Ушбу тасвир ёруғликка қарши қаратилиб текширилади. 

Қалбаки банкнот учраса, нима қилиш керак? 

1. Банкнотларни сизнинг чўнтагингизга тушишидан олдин текширишингиз керак. Агар бирон-бир шубҳа бўлса, пулни олманг. 

2. Агар қўлингизда аллақачон шубҳали банкнот топсангиз, у билан харажат қилишга шошманг. Агар у ҳақиқатдан ҳам қалбаки бўлса, энг ками ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида вақтингиз узоқ тушунтириш ишларига кетади. 

3. Шубҳали пулни бирор бир тижорат банкига олиб боринг. Эҳтимол, пул ҳақиқий, аммо шикастланган бўлиши мумкин холос. 

Банк мутахассислари одатда сизнинг олдингизда текширув ишларини олиб боради. Пул шикастланган бўлса (алмаштиришга яроқли бўлган тақдирда), банк сизга янгисини беради. Агар пул қалбаки бўлса, унинг қийматини қоплаб беришмайди.

Теги :
Jamiyat