$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Респубикаси Молия вазирлиги Иккиламчи бозор учун кредитлар қачон қайта очилишини маълум қилди

bank

«Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Вазирликнинг матбуот хизмати хабар беришича, 2022 йилнинг 1 чорагида тижорат банклари томонидан ажратилган ипотека кредитлари 42 млн. АҚШ долл. миқдорида қайта молиялаштирилади.

 Компания томонидан халқаро молия ташкилотларидан қўшимча маблағлар жалб этилиши бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда ва 2022 йилнинг иккинчи ярим йиллигида ўзлаштирилишини бошланиши кутилмоқда.

 Айни пайтда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Молия вазирлиги ресурларини жалб этилиши назарда тутилмоқда.

 Компания томонидан тақдим этиладиган ресурс талаблари асосида иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун 2021 йилда 1,9 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилди, 2022 йил давомида 2,0 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда.

 2021-2022 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси доирасида тижорат банкларини ресурслар билан барқарор таъминлаш мақсадида секьюритизация ва ипотека облигациялар муомаласи амалга оширилишини ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

 2023 йилдан бошлаб Компания томонидан ипотека облигациялари чиқарилиши режалаштирилган ва мазкур маблағлар ҳисобидан Компания фаолияти янада ривожланади.

 Шу билан бирга, жорий этилган янги тартиб доирасида Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига бирламчи бозордан квартиралар сотиб олиш учун мунтазам равишда ресурслар ажратиб келинмоқда.

Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан бирламчи бозордан квартиралар сотиб олиш учун 2021 йилда 5,0 трлн. сўм ажратилди, 2022 йилда аҳолига кредитлар бериш учун тижорат банкларига 12,8 трлн. сўм ресурслар ажратилиши назарда тутилган.