$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан MKBANK ходимлари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди

mkbankanticor

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан яратилган E-ANTICOR платформасига маълумотларни жойлаштириш бўйича MKBANK ходимлари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди.


Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича маълумотлар берилди.

Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад банкда коррупцияга қарши курашиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган шу жумладан, электрон платформадан фойдаланиш тартибини тушунтириш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини оширишдан иборат бўлди.


Семинар агентликнинг масъул ходими Юлдашев Равшан Адҳамжанович томонидан ўтказилди.

 

Маълумот учун: рейтинг баҳолаш бешта йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади:

- давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ва амалиётга татбиқ этилганлиги;

- коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

- давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;

-ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-тамоиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

- коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.

Рейтинг баҳолаш “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали ташкил этилиши эса рейтинг шакллантиришда тўлиқ объективлик ва шаффофликни таъминлайди.


Реклама ҳуқуқи асосида