$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

МКБAНКнинг Aлоқа марказига пресс-тур ташкил этилди

mkbbank press tur

Бугунги кунда масофавий банк хизматларини кенг жорий қилиш, улар ёрдамида мижозларга қулайлик яратиш учун тизимли ишлар олиб борилмоқда. Aна шундай хизмат турларидан бири – “Aлоқа марказлари”ни ташкил этилиши – тизимда бўладиган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда банк хизматлари тўғрисида керакли маслаҳат ва тавсияларни олиш имконини беради. Ушбу тизим орқали мижоз тўғрисидаги маълумотлар йиғилиб, эҳтиёжларни олдиндан аниқлаш, шунингдек, автоматлаштирилган маркетинг ва прогнозлаштирилган сотувларни амалга ошириб, мижозларга янги хизмат турлари таклиф этиш мумкин.

27 июнь куни “Микрокредитбанк”да ташкил этилган “Aлоқа маркази”га бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида иштирокчилар банкда алоқа марказининг фаолияти, ишлаш тартиби, операторларнинг барча турдаги хизматларни масофавий шаклда олиб боришлари билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Микрокредитбанкда 2020-йил ноябр ойида банк мижозларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Алоқа маркази ташкил этилган. 2021-2022-йиллар давомида Алоқа маркази фаолиятида жадал трасформация жараёнлари амалга оширилди. Масалан, марказлашган дастурий таъминот “Flora/Oktell” чет эллик мутахассислар билан хамкорликда жорий этилди ва марказ фаолиятига доир имкониятлар, функциялар, мижозлар учун мавжуд бўлган қулайликлар кўлами кенгайтирилди.

Марказда айни вақтда 14 нафар ходим фаолият юритмоқда. Фуқароларнинг асосий ва кўп берадиган саволлари бу — кредит йўналишлари (жисмоний шахс ва имтиёзли кредитлар), мобил иловадан фойдаланиш, банк карталари ва бошқалар.

Статистик маълумотларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, 2022-йил мобайнида Алоқа маркази банк мижозларидан келиб тушган 63 629 та мурожаатни муваффақиятли қайта ишлаган бўлса, 2023-йил январ-июн ойларида ушбу кўрсатгич 75 674 та мурожаатни ташкил этган.

2023-йил май ойидан бошлаб, Алоқа маркази томонидан мижозларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мурожаатларни тизимли қайта ишлаш бўйича янги “Jira” дастури жорий этилди. Ушбу дастур, банк мижозларидан келиб тушаётган барча мурожаатларни тизимли қайта ишланишига, сақланишига ва Алоқа маркази ходимлари томонидан ўз вақтида юқори даражада хизмат кўрсатилишига имконият яратиб берди. 

 

Ҳар куни 1285 қисқа рақамлари орқали мамлакат бўйлаб аҳолидан мурожаатлар қабул қилинади ва мурожаатларнинг сони кунига ўртача 700 дан зиёдни ташкил этади.


Реклама ҳуқуқи асосида