$
 12775.02
34.0
 14090.85
28.59
 134.60
0.22
weather
+26
Кечаси   +14°

МКБАНК Ўзбекистон паррандачиларининг VI халқаро форумида қатнашди

mkbank-forum

Бугун пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида “Ўзбекистон паррандачиларининг VI халқаро форуми” бўлиб ўтди. Мазкур форумда “Микрокредитбанк” АТБ ҳам шу йўналишдаги тадбиркорлик сабъектларига кредит маҳсулотлари ҳамда хизмат турлари билан иштирок этди.

Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган ушбу анжуманда дунёнинг 20 давлатидан 100 дан ортиқ йирик хорижий паррандачилик компаниялари ҳамда 300 дан ортиқ маҳаллий паррандачилар ва соҳа мутахассислари иштирок этди.  


Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 4015-сон қарори, 2021 йил 14 июндаги 5146-сонли ва 2022 йил 15 индаги 281 сонли қарорлари бўйича паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлаш, “Паррандасаноат” уюшмасига мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий сайёҳлар, турли мамлакатларнинг паррандачилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда паррандачиликка оид халқаро форум ва кўргазмани ўтказиш топшириғига асосан ўтказилди.

Ушбу қарорларга мувофиқ паррандачилик лойиҳаларини молиялаштириш учун 85 млн. АҚШ доллари миқдоридаги ресурс маблағларидан 1-босқичда 529,2 млрд. сўм маблағ Микрокредитбанкка ажратилди.

Ўтган даврда, ушбу ресурс маблағлари ҳисобидан 228 та паррандачилик лойиҳаларига жами 641,1 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Яъни 2021 йилда 135 та лойиҳага 302,5млрд. cўм, 2022 йилда 79 та лойиҳага 221,9 млрд. cўм, 2023 йида 14 та лойиҳага 117,1 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди.  

Ажратилган кредитлар ҳисобига паррандачилик хўжаликлари томонидан 485 млрд. сўмлик 100 минг тонна озуқа, 94,4 млрд. сўмлик 6,3 млн.бош парранда, 12,8 млрд. сўмлик ускуналар, 34,3 млрд. сўмлик инкубацион тухум, вакцина ва бошқа зарурий маҳсулотлар олиб келинган.

Бу каби ишлар натижасида паррандачилик хўжаликларининг парранда боқиш қувватлари 43 фоиздан 83 фоизга етказилишига эришилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, айниқса, етакчи мамлакатлар билан соҳада ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда ички ва ташқи бозордаги талаб сифатини таъминлаш ва рақобатбардош маҳсулотларни етказиш, паррандачилик ҳўжаликлари тармоғини янада кенгайтириш, барча механизм шароитларини ўрганиш ва олиб кириш, иш ўринларини яратишда аҳоли қатламини жалб қилиш масаласида самарадорлик сари қадам қўйилмоқда.


Форум доирасида АҚШ, Хитой, Индонезия, Германия, Италия, Туркия, Белорусия, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг илғор компаниялари мутахассислари томонидан, ҳозирги кунда паррандачилик соҳасидаги долзарб масалалар бўйича тақдимотлар ўтказилиб, улар билан маҳаллий мутахассисларимиз ўртасида, техника-технологиялар ҳарид қилиш ва уларни молиялаштиришда хорижий кредит ва лизинг маблағларини жалб қилиш бўйича келишувлар амалга оширилди.  

Шу билан бирга мазкур халқаро форум доирасида, паррандачилик уюшмаси томонидан хориждан келган компанияларнинг Ўзбекистон паррандачилик корхоналари билан яқиндан таништириш ва келгусида ҳамкорлик масалаларини мустаҳкамлаш мақсадида “B2B” учрашувлар, хизмат саёҳатлари ҳамда турли тадбирлар ташкил этилди. Уларга аввалги анжуман доирасида тайёрланиб, 2023 йилдаги ахборотлар билан бойитилан “Ўзбекистон паррандачилар маълумотномасини” (Справочник) ҳам тақдим этилди.  

“Ўзбекистон паррандачиларининг VI-халқаро форуми”да паррандачилик соҳасида фаолият олиб борувчи халқаро мутахассислар ва маҳаллий тадбиркорлар минглаб янги истиқболли шартномалар имзолашга эришди. Янги келишувлар платформаси вазифасини бажаранган анжуманда, Ўзбекистон экспорт-импорт салоҳиятига сезиларли таъсир ўтказувчи ҳамкорлик лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди.

Банк Ахборот хизмати

Реклама