$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Қариялар учун “оғир” кунлар: кучли магнит бўронлари бошланди

Қуёш Quyosh

Ерни 12, 13 ва 14 февраль кунлари кучли магнит бўронлари қоплайди. Магнит бўроннинг сабаби Қуёшда содир бўлган Х синфидаги чақнашдир, бу қуёш чақнашлари синфларининг энг кучлиси ҳисобланади. 

5-6 балл

Прогнозларга кўра, 12 ва 14 февралда 5 балли, 13 февралда эса 6 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда.

Сурункали касалликка чалинганлар ва қариялар кўпроқ безовта бўлади

Қуёш фаоллиги кузатиладиган кунлар ҳатто соғлом одамлар ҳам саломатлигида ўзгаришлар кузатилаётганидан шикоят қилади. 

Жумладан, бош оғриғи, ҳолсизлик, диққатнинг пасайиши, асабийлашиш кузатилиши мумкин. Сурункали касалликларга чалинган одамлар ва қариялар ўзини ёмон ҳис қилади.

Магнит бўронининг саломатликка таъсири

Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Масалан:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимининг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
  • ҳолсизлик ҳисси кузатилиши мумкин.

Муҳим тавсиялар

Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш тавсия этилган. 

Овқат ратционидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш, қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади.