$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кувайт Ўзбекистон касалхоналарига 5,6 млн. доллар ажратади

Кувайт Ўзбекистон касалхоналарига 5,6 млн. доллар ажратади КАИТЖ

Бугун, 2020 йил 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов ҳамда Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (КАИТЖ) Бош директорининг ўринбосари Марван Абдуллоҳ ал-Ғоним ўртасида видеоконференсия шаклида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унда КАИТЖ пандемияга қарши кураш доирасида Ўзбекистонга 5,6 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиши ҳақида сўз борган.

“КАИТЖ Бош директорининг ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 миллион доллар миқдоридаги Жамғарма маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, жамғарманинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қуриш, сув таъминоти тизимини яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги иштироки ҳам кўриб чиқилган.

Музокаралар якунига кўра ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан КАИТЖ иштирокида турли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган.

Теги :
Iqtisodiyot