$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Кушербаев норози: карантинда "қийналиб қолган" корхоналарга ёрдам ажратилди — “Uzbekistan airways”га 406 млрд, “Ўзбекнефтгаз”га 401 млрд, “Иссиқлик электр станциялари”га 500 млрд сўм

кушербаев Кушербаевдан "снос"лар бўйича яна бир танқид

Қонунчилик палатиси депутати Расул Кушербаев президент фармони билан ташкил этилган Молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси фаолиятига оид эътирозларини билдирди.

Жамғарманинг асосий мақсади қорронавирусга қарши курашиш бўйича чораларга сарфланиши керак бўлган маблағлар ташкил этади. Жамғарма коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун мамлакат бўйича 907 млрд, шифохона ва карантин мажмуаларини қуриш ва жиҳозлаш учун жами 684 млрд. сўм ажратган.

Депутат эса жамғарманинг бошқа “саховат”ларини танқид остига олади. “Иқтисодиётни қўллаб қуввватлаш деган банд билан бизни “боқиманда”, “эркатой” монополчиларимиз бўлган “Uzbekistan airways” АЖга ссуда тариқасида 406 млрд, “Uzbekistan airports” АЖга ссуда тариқасида 101 млрд, “Ўзбекнефтгаз” АЖга субсидия ҳисобида 401 млрд, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖга ссуда тариқасида 40 млрд, “Иссиқлик ээлектр станциялари” АЖга субсидия тариқасида 500 млрд, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ссуда тариқасида 250 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ажратилган. Бир нечта монополистга ажратилган маблағ жами коронавирусга қарши кураш учун ажратилаётган маблағдан ҳам кўп. Бу инсофсизлик эмасми?” – дейди Расул Кушербаев

Депутат ўринли порозиликларини исботлар экан, жумладан, шундай дейди: “Истеъмолчи сифатида халқимизга танлов имкониятини бермайдиган ҳурматли монополчиларимизни фаолиятидан одамларимиз шу кунга қадар рози бўлиб келганда ҳам алам қилмасди. Айтинг қайси биридан биз розимиз: дунёда нефт нархи минус даражага тушган вақтда ҳам бензин нархини бир икки ҳафтага номига тушириб, яна қайтариб қўйган “ўйинчи” “Ўзбекнефтгаз”данми, билет нархлари осмон, сифати паст “Uzbekistan airways” номли ҳаво йўллариданми ё жойларда нормал чироқ ёқиб ўтиришдан ҳам маҳрум қилаётган электр тармоқлариданми?”

Депутат оғир иқтисодий шароитда ҳам халққа юк бўлаётган монополия ташкилотлариндан давлат кечиши, майдонни мард, ҳалол, масъулиятли рақобатчиларга тезроқ бўшатиб бериши кераклини таъкидлаган. 

Теги :
Иқтисодиёт