$
 10371.76
7.28
 12153.63
-101.33
 133.19
-1.84
weather
+21
Кечаси   +4°

«Ватан» кинотеатри 19 млрд сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилди

ватан кинотеатри

Учтепа туманидаги «Ватан» кинотеатри 19 млрд 4 млн 259 минг сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилди. Бино савдолар учун Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази сайтига жойлаштирилган.

Тошкент шаҳри Учтепа тумани 24-мавзе Лутфий ва Катта Хирмонтепа кўчаси кесишмасидаги 55Ада жойлашган «Ватан» кинотеатри ер участкасининг умумий майдони 0.6 гектарга тенг. Бино 4 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 2681 кв.метрни ташкил этади.

Бинонинг хоналари сони аниқ кадастр ҳужжатларида қайд қилинмаган. Бинони кўздан кечириш жараёнида кадастр ходимининг сўзидан келиб чиқиб, 53та хонадан иборат эканлиги аниқланди.

Аукционда иштирок этиш бўйича, аризалар 7 июль соат 13:00 гача қабул қилинади. Аукцион 9 июль куни 09:00 дан 18:00 гача ўтказилади.