$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига кириш бўйича музокара бошлади

жст

7 июль куни Женевада видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистоннинг ташқи савдо режими бўйича меморандумнинг ва ташқи савдо соҳасинининг ЖСТ стандартлаирга мувофиқлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони ташкилотга аъзо мамлакатларнинг 300 дан ортиқ саволларига жавоблар, савдо соҳасида техник тўсиқлардан фойдаланиш, санитария ва фитосанитария чоралари, божхона баҳолаш бўйича суратли саволларнинг назорат рўйхатлари, импортни лицензиялаш жараёни тўғрисидаги саволнома, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ келишувлари меъёрларига мувофиқлаштириш бўйича режа тақдим этди.

Йиғилиш якунида шу йилнинг 20 июлидан 31 июлига қадар товар ва хизматларининг бозорга киришини таъминлаш масалалари бўйича икки томонлама музокаралар ўтказишга келишиб олинди.