$
 12875.06
13.23
 13406.80
-90.4
 124.75
-0.72
weather
+26
Кечаси   +14°

Жаҳон банки пандемия давридаги Ўзбекистон иқтисодиётига баҳо берди

Жаҳон банки Жаҳон банки

Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида пандемия таъсирида юз бераётган вазиятлар бўйича таҳлилларини эълон қилди. 

Иқтисодиётнинг фалажланиши, товарлар нархининг пасайиши, туризмнинг чекланиши, чет элдан пул ўтказмаларининг камайиши ҳамда ташқи ва ички инвестиция оқимининг қисқариши бошқалар қатори Ўзбекистонга ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани айтилади.

Жаҳон банки Европада ва Марказий Осиёда пул ўтказмаларининг 28 фоизга, иқтисодий ўсиш прогнози эса 4,7 фоизга қисқаришини тахмин қилмоқда. 

Жаҳон банки шошилинч тиббий ёрдам дастурларига ёрдам бериш учун мамлакатларга қарз бериш жараёнини тезлаштириш чораларини кўрмоқда. Ёрдамлар доирасида Ўзбекистонга ҳам янги реанимация ускуналари ва бошқа тиббий жиҳозларни олишга, синов лабораторияларини кучайтиришга ёрдам берилаётгани маълум қилинган. 

Ўзбекистон иқтисодида уй хўжаликларининг улуши катта ўрин тутаётгани Жаҳон банки томонидан эътироф этилган. 

Банк ижтимоий ҳимоялаш дастурлари доирасида Ўзбекистон ҳукуматига 135 000 кам таъминланган оилаларни ва ишсизликдан қийналаётган 70 мингдан ортиқ кишини моддий таъминлашга кўмак бераётгани ҳақида маълум қилган.