$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ким қаерда қанча ойлик олади? Статистика қўмитаси маълумот берди

пул

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 2,5 миллион сўмдан ошди. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 21 фоизга ортиқ.

Иш ҳақининг ўтган йилга нисбатан ўртача ўсиши соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 30,4 фоизни ташкил этиб, 1 774 минг сўмни ташкил этган.

Ахборот ва алоқа соҳасидаги иш ҳақи кўрсаткичлари 62,2 фоизга ошиб, ўртача иш ҳақи 4 миллион сўмга етди.

Энг юқори ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятига тўғри келмоқда. Ўтган йилга нисбатан 113,7 фоизга етиб, соҳа вакилларини иш ҳақи 5,5 миллион сўмни ташкил этган. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич 6,8 миллоинга етади.

Ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳри мамлакатдаги энг яхши натижани кўрсатган. Ундан кейин, Сирдарё вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти аҳолиси ҳам нисбатан яхши топишаётган экан. Иш ҳақи энг паст ҳудудлар рўйхати сўнгида Фарғона ва Қашқадарё вилояти турибди.

Маълумот учун ўртача иш ҳақи маълумотлари қонунда кўзда тутилган солиқ ва бошқа тўловларини ўз ичига олган.

Теги :
Иқтисодиёт