$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Мажбурий, бизнес, авто, жароҳат учун — юртимизда қандай суғурта турлари бор?

insurance sug‘urta

Суғурта – бу юзага келган ва келиши мумкин бўлган хатарлар учун қилинадиган тўлов тизими, ёнаётган оловни ўчиришга ёрдам берадиган молиявий “дарё”. Бир неча асрлик тарихга эга суғурта тизими бугунги кунда юртимизда ҳам анча ривожланаётган соҳа ҳисобланади. Шунинг учун Ўзбекистондаги суғурта ва унинг ишлаш тизими ҳақида гапиришга қарор қилдик.

Суғурта турлари

Ўзбекистонда ҳам суғуртанинг бир неча турлари мавжуд. Улар ҳаёт суғуртаси, бизнес суғурта, жароҳатлардан қилинадиган суғурта, мулк суғуртаси, автосуғурта ва бошқалар.

Ҳаёт суғуртаси

Ривожланган мамлакатларда анча оммалашган, бизда эса энди кириб келиб, ривожланиб бораётган суғурта тури. Бу ўзида ўлим ёки маълум ёшга етгандаги ногиронликда тўланадиган маълум суммани ичига олади. Бунда мижоз келишилган вақт давомида белгиланган суммани тўлаб боради, агарда ҳодиса шартнома муддати давомида рўй берса, компания компенсация тўлайди, албатта бу тўланган бадалдан бир неча баробар кўп бўлади. Эътиборли жиҳати, юртимизда ҳаёт суғуртасига алоҳида имтиёзлар берилган, хусусан, Солиқ кодекси 378 моддаси 15 бандига кўра жисмоний шахсларга узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси учун даромад солиғида имтиёзлар берилади.

Бизнес суғурта

Бу асосан йирик компаниялар томонидан қилинадиган, ўз бизнес обектларини эҳтимолий хавфлардан ҳимоя қилиш мақсадида қилинадиган суъгурта тури ҳисобланади. Бунда ҳам компания томонидан маълум миқдорда тўловлар қилинади, агарда бирор кататроқ муаммо, ёнғин, зилзила, талон-тарож каби воқеалар юз берганда, суғурта компаниялари бу учун компенсация тўлайди. Айтиш жоизки, бу табиий офатлар пайтида корхоналарга оёққа туриш учун ёрдам бўлади.

Жароҳат суғуртаси

Юртимизда энг кўп тарқалган суғурта турларидан бири. Бунда бўлиши мумкин бўлган катта-кичик жароҳатлар учун суғурта компаниясига маълум миқдорда пул тўлаб борилади, жароҳат олган вазиятда, улар даволаниш учун етарли бўлган суммани беришади. Битим иккала томоннинг ўзаро розилиги билан бекор қилунганича давом этади.

Мулк суғуртаси

Ўзбекистонда кенг тарқалган яна бир суғурта тури. Ушбу суғурта шахсий мол-мулк, асосан уй-жойни ҳимоя қилиш мақсадида қилинади. Юқорида айтиб ўтилганидек табиий офатлар, зилзила, ёнғин ҳамда сув тошқинидан келадиган зарарларни қоплаш мақсадида ишлатилинади.

Авто суғурта

Ва албатта энг кенг тарқалган суғурта тури. Аслида бу мулк суғуртасининг бир шакли ҳисоблансада, биздаги оммалашганлик даражасидан алоҳида тур қилиб кўрсатсак бўлади. Автосуғурта бу шахсий автомобилларни асраш учун, шунингдек ҳайдовчи ва йўловчиларнинг соғлиғини суғурталашдир.

Мажбурий суғурта 

Мажбурий суғурта – давлат томонидан қонунда белгиланган шартларга биноан ўтқазиладиган суғурта тури. Бу корхоналарнинг кредитни вақтида қайтариш учун суғурта, ҳарбий хизматчиларни хизмат вақтида олиши мумкин бўлган жароҳатлар ва ўлим хавфи учун қилинадиган, оғир саноат ва транспорт тармоқлари ишчиларининг жароҳатланиши эҳтимоли учун қилинадиган суғурталарни ўз ичига олади. Ўзбекистонда мажбурий суғуртани амалга оширувчи энг катта компаниялар "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси, "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияларидир.

Республикамизда суғурта муносабатлари 2021 йилда қабул қилинган “Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун билан билан тартибга солинади. 

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot