$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонликлар 6 ойда импорт автомобилларини сотиб олиш учун қанча сарфлагани маълум бўлди

Mercedes Mercedes Benz

Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида машиналар, транспорт воситалари ва уларнинг асбоб-ускуналарининг четдан харид қилиш учун 3 миллиард 553,9 миллион доллар сарфланди. Бу ҳақда статистика қўмитаси ҳисоботида қайд қилинган.

Бу Ўзбекистоннинг умумий импорт ҳажмининг 37,1 фоизини ташкил қилмоқда. Рақамлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 20 фоизга камайганини кўриш мумкин.

Йўловчи ташишга мўлжалланган автоуловлар сотиб олиш учун 239,1 миллион доллар сарфланган бўлса, аниқ соҳалар учун мўлжалланган автомобиллар 916 млн доллар эвазига харид қилинган. Қийматнинг қолган қисмини саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг ҳамда бошқа транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари хариди ташкил этган.

Теги :
Iqtisodiyot