$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ – ЭНЕРГЕТИКА КЕЛАЖАГИ

IES26

Форум энергетика соҳасида илмий-инновацион ишланмалар устида иш олиб бораётган ёшлар иштирокидаги “Иссиқлик электр станцияларини ривожлантиришнинг инновацион ечимлари” мавзусида илмий-техник конференция билан ўз ишини давом эттирмоқда. 

Унда, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти мутахассислари, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультети профессор-ўқитувчилари, шунингдек фахрий энергетиклар, “Mitsubishi Corporation” япон компанияси вакиллари, талаба ёшлар ва форум қатнашчилари иштирок этди. 

Анжуман давомида иссиқлик электр станцияларини замонавий инновацион ечимлар асосида модернизация қилиш, янгича технологияларни ишлаб чиқариш жараёнига жалб этиш масалалари муҳокама этилди. 

Форум доирасида “INNO-TPP” илмий-техник клубига асос солинди. Буни чин маънода конференциянинг кульминацион нуқтаси сифатида эътироф этиш мумкин. 

Зеро, клуб давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда энергетика соҳасини янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш жараёнига йирик инвестицияларни кенг жалб этиш, янгидан янги ишланмаларни ва муқобил энергия манбаларини жорий этиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттиришни мақсад қилган.