$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси маълум қилинди

inflation

Аҳоли томонидан энг юқори сезилган инфляция даражаси пенсионерлар ва таълим соҳасида фаолият олиб борадиганлар томонидан қайд этилди. Ноябр ойида аҳоли ўртасида сезилган инфляция даражаси эса 12,7 фоизни ташкил қилди. 

Инфографика қандай?

Марказий банк эълон қилган инфографикага кўра, Ўзбекистонда ноябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси октябрь ойига нисбатан 0,7 фоизга пасайиб, 12,7 фоизни қайд этган.

Аҳоли орасида пенсионерлар ва таълим соҳасида фаолият олиб борадиганлар томонидан инфляция даражасининг энг юқори кўрсаткич сезилган. Унда кўра, нафақадагиларда инфляция даражаси 14,8, таълим соҳасидагиларда эса 13,5 фоиздир. Энг паст сезилган инфляция даражаси эса 10 фоиз билан ташиш хизматлари соҳасида кузатилди. 

Маҳсулотлар инфляцияси

Ноябр ойида аҳоли энг кўп маҳсулотлар бензин ва ёнилғи, гўшт ҳамда сут нархлари ошганлигини сезган. Нархлар ўсиши эса маиший хизматлар, алоқа ва интернет, таъмирлаш хизматларида энг кам сезилган.

Ҳудудлар кесимида кўрамиз

Ҳудудлар орқали қарайдиган бўлсак, Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражасининг энг юқори кўрсаткичи 15 фоиз ва 13,5 фоиз билан қайд этилди. Энг паст кўрсаткичлар эса Навоий вилояти ва Қорақалпоғистонда бўлиб турибди. Иккала ҳудудда ҳам фоиз кўрсаткичи 10,7 ташлик қилган. 

Маълумот учун, ноябрь ойи якуни бўйича Ўзбекистонда 1,1 фоизлик инфляция қайд этилиб, йиллик инфляция 8,8 фоиздан пасайганди — бу сўнгги 7 йилдаги энг паст кўрсаткич.