$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга йил бошидан буён салкам 6 млрд долларлик машиналар импорт қилинди

Ўзбекистонга йил бошидан буён салкам 6 млрд долларлик машиналар импорт қилинди

Ўзбекистонга жорий йилнинг январь-сетябрь ойларида салкам 5 млрд 790,9 млн АҚШ долларлик машиналар импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, машина импортининг улуши аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 1 млрд 554,3 млн доллар, саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 1 млрд 385,1 млн доллар, автомобилларнинг эҳтиёт қисмларига 683,4 млн доллар, Aвтомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 349,3 млн доллар, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 478,2 млн доллар ҳамда электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналари 362,1 млн доллардан тўғри келади.