$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

UzAuto Motors, Humo, Uzcard, Artel, Crafers… – Ким қанча солиқ тўлайди?

UzAuto Motors

Давлат солиқ қўмитаси республикада фаолият юритувчи юридик шахсларнинг солиққа оид кўрсаткичларини эълон қилди. Унда вилоят ва туманлар кесимида тадбиркорлик субъектлари номлари, уларнинг таъсисчилари, жами тўлаган солиқлари ва солиқ бўйича мавжуд қарзлари ҳақида маълумотлар акс этган.

Қизиқ, доимий диққат марказида бўлган таниқли корхоналар қанча солиқ тўларкан?

Энг аввал Ўзбекистон ички бозорида яккаҳоким UzAuto Motors билан қизиқдик. ДСҚ маълумотига кўра, компания томонидан тўланган жами солиқ тушумлари 330 миллиард сўмни ташкил этган. “Ўзавтосаноат” АЖ муассислигидаги яна бир компания “Автосаноат Инвест” тўловлари 1 миллиард 313 миллион сўмни ташкил этган. 

Таъсисчиси Абдуллаев Баҳодир Равшанович деб кўрсатилган “Artel engineering and management” компанияси 163 миллион сўм солиқ тўлаган. 

“Сrafers”нинг солиқ тўловлари эса, 1,5 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этган.

“Akfa engineering and management” компанияси 1 миллиард, “Akfa medline” 614 миллион, Аkfa университети 34 миллион сўм солиқ тўлагани маълум бўлмоқда.

Ўзбекистон ҳаво йўллари МАК ва Uzbekistan Airports AЖ тасарруфидаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропорти 8 987 миллион сўм солиқ тўлаганини кўриш мумкин. Ташкилотда 240 миллион сўм солиқ қарздорлиги ҳам мавжудлиги кўрсатилган. 

"Ягона умумреспублика процессинг маркази" (Uzcard) 772 миллион сўм солиқ тўлаган бўлса, “Миллий банклараро процессинг маркази” (Humo)нинг солиқ харажатлари 477 миллионни ташкил этган. 

“Сlick” компаниясидан давлат томонидан 1 миллиард сўм миқдорида солиқ ундирилганини кўришимиз мумкин. 

ДСҚ маълумотлари 2020 йил 10 март ҳолатида тақдим этилган.