$
 12285.16
-59.45
 14514.92
13.71
 148.62
-1.08
weather
+26
Кечаси   +14°

«Humo» ва «Uzcard» тўлов тизимлари интеграциялаштирилади

uzcard va humo

“Ўзбекистон Республикасида “Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (394-сон, 20.06.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм каналида маълум қилинган.

Қарор билан “Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланиб, қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланди. Жумладан:

- аҳоли учун истеъмол кредитлари ажратиш тартиби янада соддалаштирилади ва такомиллаштирилади;

- барча кадастр ҳужжатлари рақамлаштирилади;

- “Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимларини интеграциялаштирилади;

- "QR" код орқали амалга ошириладиган тўловларнинг оммабоплиги оширилади ва кўлами кенгайтирилади;

- молиявий хизматлар кўрсатувчи муқобил ташкилотлар ривожлантирилади, “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.