$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

ТЎРАҚЎРҒОН ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИДА ҲАВО ФИЛЬТРЛАРИНИ ЯНГИЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

IES30

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти корхоналарида станцияларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича режалаштирилган тадбирлар давом этмоқда.

Хусусан, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида 1-энергоблок Ҳавони комплекс тозалаш ускунасида (КВОУ) 1-поғона эски ҳаво фильтрларини янгилаш бўйича режада кўзда тутилган ишлар ташкил қилинди. Ишлар станция ишлаб чиқариш цехлари тажрибали ходимлари ҳамда “Ўзбекэнерготаъмир” корхонасининг уч нафар малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди. 

Энергоблокдаги эски фильтрларни демонтаж қилиш ва янгиларини ўрнатиш ишлари давомида, 624 та ўз ресурсини тўлиқ тугатган 1-поғона фильтрлари “Aziametprommash” масъулияти чекланган жамияти (Навоий вилояти) томонидан ишлаб чиқарилган  G4 типидаги кассетали TS 26166637-01:2017 юқори самара фильтрлари билан алмаштирилди.  

Таъкидлаш жоизки, электростанция эксплуатацияси жараёнида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ҳаво фильтрларидан фойдаланиш салмоқли молиявий заҳираларни иқтисод қилишимизга имконият яратмоқда, шунингдек иссиқлик энергетикаси учун зарур бўлган маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ривожланишига жиддий туртки бўлиб хизмат қилмоқда. - дейди Тўрақўрғон ИЭС бош муҳандиси ўринбосари Ашур Абдуллаев. 

Ишлар жараёнида инсон қадрини улуғлаш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди, бу эса кўзда тутилган ишларнинг сифатли ҳамда қисқа муддатда бажарилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.