$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент савдо маркази 500 млн қўшимча нарх билан яна сотувга қўйилди

Тошкент савдо маркази

Халқ орасида "Turkuaz", "ГУМ" номлари билан юритиладиган Тошкент савдо маркази 500 млн қўшимча нарх билан яна сотувга қўйилди. Бу Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази сайтига жойлаштирилган.

Бино Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 майдаги 232-ф-сон фармойиши билан 303 млрд сўм нарх билан сотувга қўйилиб, сотилмаган. Ҳозирда Тошкент савдо маркази 303 млрд 500 млн сўм нарх билан қайта сотувга қўйилди.

Тошкент савдо маркази Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Чорсу майдони 3а-уйда жойлашган. Умумий эгаллаган майдони 3,9 гектар, шу жумдладан қурилиш майдони 40 704 кв.м. бўлиб, бинонинг қурилган йили номаълум.

Аризалар 6 июль соат 13:00 гача қабул қилинади. Аукцион 8 июль куни соат 09:00 дан 18:00 гача ўтказилади.