$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзолади

Геодезия ва картография geodeziya_va_kartografiya

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан  «Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги қонунни имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Янги қонун билан геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда тегишли давлат органларининг соҳадаги ваколатлари белгилан. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Мазкур қонунга мувофиқ, геодезия ва картографияга оид ишлар умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) турларга ажратилади. Шунингдек, Қонун билан соҳага оид ишларни бажаришга доир асосий талаблар белгиланди.

Геодезия ва картография фаолияти ёки соҳага оид ишларнинг айрим турларини лицензиялаш Ҳукумат томонидан белгиланади. Лицензия юридик шахсларга амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молик бўлган ишларни бажариш натижасида олинган материаллар экспертиза қилинади.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган геодезия ва картография фаолияти маҳсулоти, шу жумладан давлат картография-геодезия фонди материаллари (маълумотлари) Ўзбекистон мулкидир.

Эслатиб ўтамиз, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.