$
 12865.66
-8.36
 13510.23
-48.69
 125.14
-3.07
weather
+26
Кечаси   +14°

Форумлар саройида классик мусиқа кечаси давом этади

Форумлар саройида классик мусиқа кечаси давом этади

Тошкентда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида таниқли пианиночи ва композиторлар ижросида концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча, 30 март куни “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида АҚШнинг Миссури штатида яшаб ижод қилиб келаётган ўзбекистонлик пианиночи, кўплаб халқаро мукофотлар совриндори Беҳзод Абдураимов ўз ижроси билан йиғилганларни мамнун этди.

Маълумот учун, Беҳзод Абдураимов 1990 йилда Ташкентда таваллуд топган. 5 ёшидан фортепиано чалишни ўрганишни бошлаган. В.Успенский номидаги Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейида таҳсил олган. Ҳозирда Парквилл Университети (Канзас штати, АҚШ)да мусиқа йўналишида таҳсил олмоқда. У 18 ёшида Буюк Британия пойтахти Лондонда бўлиб ўтган Халқаро пианино мусобақасида олий ўринни эгаллаган.

Бугун, концертнинг сўнгги кунида россиялик композитор, пианиночи Кирилл Рихтер ҳамда унинг триоси чиқиш қилиши кутилмоқда.

Теги :
Jamiyat