$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

450 миллион сўмлик ўғрилик

Энергетика Energetika

Прокуратура Департаменти электр энергияси ҳамда табиий газдан фойдаланиш ҳолатларини текширувдан ўтказди. Унга кўра республиканинг 4 та ҳудудида катта таталон-торожолатлари аниқланган. Ҳисоб китоблар келтирилган зарар миқдорини 450 миллион сўм кўрсатмоқда.

Фарғонада электр энергийси ўғирланган

Фарғонанинг Қуварейдманидаги рейд тадбирида “З.Й.” МЧЖ раҳбари Д.Д. “Юқориқишлоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 118,6 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Тошкентдаги иккита катта талончилик

Шу каби, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Н.Х.” оилавий корхонаси таъсисчиси Х.Р. “Боғчаовул” МФЙда жойлашган паррандачилик фаолияти билан шуғулланувчи бинони ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 114,4 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилган.

Бундан ташқари, Тошкентнинг яна бир тумани Чинозда “Ачамайли” МФЙда яшовчи Н.Р. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 112,4 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

104 миллионга тенг газ

Шунингдек, бу каби ҳолат Самарқандда ҳам қайд этилган. Унда “Юқори Қайнама” МФЙда яшовчи фуқаро А.Ш. яшаш хонадонида иссиқхона ташкил этиб, уни ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 104,4 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалан.

Қонунчиликка юзлансак

Юқорида келтирилган ҳолатлар қонунчиликда асосан ўғрилик билан айбланади. Унга кўра, талончиларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилади. 169-моддаси билан айбланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.