$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга Россия ва АҚШдан 5 минг бош зотли қорамоллар олиб келиняпти

Ўзбекистонда мармар мол гўшти тўлиқ маҳаллийлаштирилади

Ангусс ва герефорд зотли ғунажинлар импорти Ўзбекистонда саноат усулида мармар мол гўшти ишлаб чиқариш имконини беради. Шу мақсадда Jizzax Organic миллий кластери 2020 йилнинг октябр ойида Россия ва АҚШдан 5 минг бош юқори зотли қорамолларни Ўзбекистонга олиб келишни режалаштиряпти. бошлаб беради.

Ҳозирда бозордаги талаб импорт қилинган нархи қиммат гўшт ҳисобига қондирилмоқда. Жиззахдаги кластер эса Ўзбекистонда тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга эга биринчи компанияга айланади.

Ушбу лойиҳа бўйича умумий инвестициялар ҳажми 55 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, шундан 18 млн. АҚШ доллари она сигирлар галасини сотиб олишга йўналтирилади.

 «Мармар мол гўшти олиш учун новвослар ва сигирларни етиштириш жараёни технологияларга қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилиши зарур. Мазкур йилнинг октябрь ойида олиб келинган ғунажинлар 2-5 ойдан сўнг насл беради. Бузоқлар 8 ойгача онасининг ёнида бўлиб, она сути билан бирга максимал вазн тўплаш учун керакли минераллар ва витаминлар билан озиқланади, шундан кейин яна 8 ойдан 16 ойгача дон ва маккажўхори билан бўрдоқига боқилади ва натижада гўшт керакли мармарлик коэффициентига эришади. Шу тарзда, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштирилган қорамолдан биринчи мармар гўшт олинади», — дейди, Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов.

2020 йил октябрь ойигача Jizzax Organic новвосларни бўрдоқига боқиш майдони (фидлот) ва иккита қишки ғунажинлар тураргоҳи қурилишини якунлайди. Объектларни лойиҳалаштириш ишлари Австралиянинг Thompson Longhorn компанияси томонидан бажарилди. Фидлот ва қишки тураргоҳларда ҳайвонларни қулай ўстириш учун барча шарт-шароитлар: суғориш учун сувни иситиш ва меъёрлаштириб узатиш механизмларига эга артезиан қудуқлари, ем-хашак столлари, автоматик озиқлантириш тизимлари, шамолдан ҳимоялаш, қуёшдан ҳимоялаш воситалари ва бошқа кўплаб ускуналар назарда тутилган.

Маълумот учун: «Jizzax organic» МЧЖ ХКнинг иши Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, чорвачилик, ўсимликшунослик ва селекция-генетика ишлари билан шуғулланади. Лойиҳага 150 млн. долларлик инвестициялар жалб қилинган.

Теги :
Iqtisodiyot