$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга иқлимнинг салбий таъсирини юмшатиш учун 60 миллиард АҚШ доллари керак

air pollution

Жаҳон банки Ўзбекистонда иқлим ўзгариши ва ривожланишига оид ҳисоботини эълон қилди.  

8 миллион одам хавф остида

Унда келтирилишича, мамлакатда иқлим ўзгариши Ўзбекистон аҳолисига турлича таъсир кўрсатади ва 2030 йилга бориб бутун мамлакат бўйлаб камида 8 миллион одам юқори иқлим хавфи мавжуд туманларда яшай бошлайди.

 Иқтисодиётни 2060 йилга бориб карбонсизлантириш (карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш) Ўзбекистондаги иссиқхона газлари чиқиндиларининг қарийб 75 фоизини ташкил этувчи энергетика секторига эътиборни қаратишни талаб қилади. 

Катта миқдорда инвестиция керак

Карбонсизлантириш дастурларини амалга ошириш ва мослаштириш учун катта миқдорда инвестиция талаб этилади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга иқлимнинг меҳнат унумдорлигига, йўллар ва кўприклар, чорвачилик ва ирригация секторига салбий таъсирини юмшатиш учун тахминан 60 миллиард АҚШ доллари керак бўлади. 

Энергия инфратузилмаси учун эса яна 340 миллиард доллар

Бундан ташқари, эскираётган энергия инфратузилмасини алмаштириш ва декарбонизация ишлари учун 2060 йилгача тахминан 340 миллиард доллар талаб этилади. Ушбу инвестицияларнинг катта қисми хусусий сектор томонидан амалга оширилиши мумкин.