$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қурбонлари ва даъволари ноаниқ суд давом этмоқда

dok-1 maks sudi

- ЛИД

26 январ куни "Док-1 Макс" иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Судда жабрланувчилар ўзининг даъволарини бериб бормоқда.

Онлайн ва ёзма даъволар

Суднинг 26 январдаги мажлисида жабрланувчилар онлайн кўрсатма берди. Шунингдек, соғлиғи ва моддий томондан қийналгани сабабли судда қатнаша олмагани учун баъзи жабрланувчиларнинг кўрсатмаларини суд раиси ўқиб эшиттирди.

Жумладан, “Док-1 Макс” сиропини ичиб вафот этган Элибоев Шерзодбекнинг отаси Отабоев Самит судланувчиларга умрбод озодликни чеклаш жазосини сўраб, 50 млрд сўм моддий зарар ундириб берилишини сўраган.

Бундан ташқари, наманганлик жабрланувчи “Док-1 Макс” сиропини ичиб вафот этган Носиров Мансурнинг отаси Носиров Нодирбек фарзанди аввал шамоллагани ва сиропни истеъмол қилганидан кейин аҳволи баттар оғирлашганини айтган. Марҳумнинг отаси судланувчиларга умрбод қамоқ жазосини сўраб, 500 млрд сўм товон пули сўраган. Бу эса суд жараёнидаги энг юқори даъво бўлди.

Навбатдаги суд мажлиси 29 январ кунига режалаштирилди.

Қурбонлар аниқми?

Маълумот учун ушбу жиноий иш бўйича суд жараёнлари 2022 йил якунида бошланган эди. Шунга қарамасдан ҳар суд жараёнида қурбонларнинг сони ортиб бораётганини кўриш мумкин. Мисол учун, 2023 йил якунигача қурбонлар сони 65 та кўрсатилиб келинаётган бир пайтда, бундан олдинги 10 январдаги суд мажлисида ҳалок бўлган болалар сони 3 тага кўпайиб 68 тага етган. Бу юзасидан сайтимизда таҳлилий мақола жойланган эди (https://uz24.uz/uz/articles/dok1-maks-1-10). Кечаги суд мажлисида эса ҳеч қандай янги рақамлар янграмади. Аммо ушбу жиноий иш бўйича жабрланувчилардан бири энг юқори даъвони қўйди.


Теги :
Jamiyat