$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Док-1 Макс”: Ҳар судда янги рақамлар

dok-1 maks sudi

2022 йил якунида “Док-1 Макс” дори воситасидан болалар заҳарланиб, ҳалок бўлаётгани сабабли жиноий иш очилган эди. Мазкур дори воситасининг сотуви тўхтатилганига қарамасдан, бугунги кунда давом этаётган суд жараёнида ҳалок бўлганлар юзасидан янги рақамлар эълон қилиб борилмоқда.

Рақамлар ўсиши кузатуви

Дастлаб, Самарқанд соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига йўлланган мурожаатда мазкур дори воситасидан 2 ойда 21 нафар бемор шу дори воситасини қабул қилингандан сўнг ножўя таъсири билан мурожаат қилгани, булардан 17 тасида касаллик ниҳоятда оғир кечгани ҳамда 15 нафар бола ҳалок бўлгани ҳақида ёзилган эди.

Бироз вақтдан кейин эса, Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан Самарқанддаги болалар шифохонасида мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижалари эса “Док-1 Макс”дан 18 нафар бола вафот этганини кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан тезкор гуруҳ тузилиб, жиноий иш очилган. Кейинчалик доридан заҳарланиш бўйича судга ариза келиб тушганидан сўнг суд томонидан расмий рақамлар эълон қилинди. Унга кўра, қурбон бўлган болаларнинг аниқ рақами 65 тага етган. Бу юзасидан 21 кишига жиноий иш очилган.

Ҳозиргача давом этаётган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси бугун, 10 январ куни бўлиб ўтди. Судда 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлгани айтилган "Док-1 Макс" ишининг навбатдаги судида 68 нафар бола вафот этгани расман тасдиқланди.

Саволлар кўпаймоқда

Суд иши очилган вақтда, ҳатто 2023 йил судида ишни кўриш 1 ойга қолдирилган вақтда ҳам болалар ўлими 65 нафар дея кўрсатилган эди. Янги йилдан янги рақамлар, аниқроғи, яна уч нафар қурбон “қўшилиб қолди”. Ўз-ўзидан савол туғилади: бир йил давлмида рақамлар яширилганмиди? Яширилган бўлса, нега яширилган? Ёки чуқурроқ текширув ўтказилмаганми? Хўп, бундай бўлмаган бўлса, заҳарланиш ҳолати давом этяптими?

Жараёндан жабрланганлар

Маълум қилинишича, Суд иши олиб борилаётган вақтда, “Док-1 Макс” сиропи билан боғлиқ заҳарланиш ҳолатларида аввал бемор болаларда буйрак етишмовчилиги кузатилган. Масъуллар бу ҳақда ўша вақтда соғлиқни сақлаш вазири сифатида ишлаб келган Беҳзод Мусаевга маълумот юборган. Бироқ, маълумотлар вазиргача етиб бормаган.

Ундан кейин эса Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 14 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳисобот бериб, “Док-1 Макс” воқеасига тўхталиб ўтди. Ўша пайтда вазирнинг биринчи ўрин босари бўлган Иноятов биринчи ўринбосар бўлиб ҳам хабарни кеч эшитганини тан олди.

Мажлисда “Ўтган йилнинг 23-24 декабрь кунлари воқеани эшитиб, дарҳол шуғулланганман. 2023 йилнинг 10 январига қадар 17 минг нафар ҳамшира ва бригадаларимиз хонадонма-хонадон юриб, сироп ва препаратларни йиғиб олди. Ўша вақтда президентимиз топшириғига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари ҳам ушбу масалада иш бошлаган эди. Идора ходимлари барча дорихоналарни инвентаризация қилиб, сиропларни йиғиштириб олди, биз эса хонадонлардан йиғдик. Ҳолат биттада тўхтатилди” – дея таъкидлаб ўтган собиқ соғлиқни сақлаш вазири.

Ушбу жараён давомида “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилган 100 нафарга яқин болалар ҳудудлардан йиғиб келиниб, Болалар миллий маркази ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.

Ишни очган ишдан қолди

Тушунарсиз бўлган яна бир томонини ёдга олсак. “Док-1 Макс” дори воситаларидан заҳарланиш ҳолати бўйича хабар қилган тиббиёт ходимлари жараённи ўрганиш оқибатида ишдан олинган. Бунга сабаб қилиб эса ҳолат 2 ой ўтиб аниқлангани, ССВга эса масъуллар кеч хабар бергани келтирилган.

Амрилло Иноятов ҳолат кеч очиқланганлигига, одатда, болаларда ўткир буйрак етишмовчилиги грипп ва ўткир ичак касалликларининг асорати сифатида келиши, бемор болалар шунга мос равишда протокол бўйича даволангани, шифокорлар препаратдан заҳарланиш бўлганини билмаганлигини таъкидлаб ўтган.

Бу ҳолатга таниқли журналист Муҳрим Азамхўжаев ҳам шахсий блогида ўзининг танқидий фикрларини бериб ўтган.

“Дарвоқе, энди бундай ҳодисалар ҳақида бошқа билмасак ҳам керак – ахир бутун Ўзбекистонга шу ҳодисани, дастлабки 19 бола ўлимини билдирган бош шифокорни, унга раҳмат айтиш, унинг рағбатлантириш ўрнига, унинг иш берувчиси – Ўзбекистон ҳукуматининг ўзи ишдан ҳайдади-ку. Энди қайси жинни бундай хатлар чиқаради, “ўлса ўлавермайдими, қулоғим тинч бўлса бўлди”, деб ўтираверади. 60 талаб, 600 талаб, 6000 талаб болаларимиз ўлаверади.” – деганди у ўз блогида.

Кеч бўлса ҳам ҳолатни очиқлаб, ундан кейинги қурбон бўладиган болаларни сақлаб қолган шифокор шунчаки, бефарқ бўлмаганлиги учун “эртароқ бефарқ бўлмаган эди” қабилидаги айблов билан ишдан олинган. Хўш, агар бундай ҳолатлар учраб турса, шунга ўхшаш ҳолатни очиқлаган шифокорлар, айтилганидек, лавозимини йўқотишдан қўрқиб, “оч қорним, тинч қулоғим” дейиши табиий.


Теги :
Jamiyat