$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий секторга тўғри келади – Президент

Айни пайтда Ўзбекистон форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркор ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти давом этмоқда.

Мулоқот давомида давлат раҳбари Ўзбекистонда ҳар йили яратилаётган иш ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келаётгани, уларда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшлар меҳнат қилётганини қайд этди.

“Агар биз, иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун, барча имконият ва шароитларни яратиб беришимиз зарур”, – деди Президент