$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Рейдлар тинчимоқда, лекин департамент эмас

бош прокуратура

“Долзарб 40 кунлик” рейд тадбири тинчиётган бир пайтда рокуратура Департаменти рейдлсри авж олмоқда. Республиканинг барча ҳудудларида кескин тадбирлар амалга ошириляпти. Кунлик натижа эса дахшатли кўринишда.

Тураржойдаги фирибгарликлар

Унга кўра, Андижон туманида фуқаро Ж.М. ўзига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер майдонининг 15 сотихини фуқаро Г.З.га 21 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида нотурар жой сифатида кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ю. ва Б.С. ижара шартномаси асосида фойдаланиб келган Чилонзор деҳқон бозори балансидаги дўконни фуқаро Т.Ю.га фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Пискент туманида ҳам фуқаро М.О. “Лолаариқ” МФЙда жойлашган боғдорчилик ва узумчилик ширкатига қарашли 6 сотих ер майдонини фуқаро М.Ш.га 3 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Сирдарёдаги тадбирда эса фуқаро А.Х. Давлат кадастрлар палатасининг туман филиали ерларини ауционга чиқариш мутахассиси А.Т. билан ўзаро тил бириктириб фуқаро Ш.А.га “Исломобод” маҳалласи ҳудудидан ўтган М34 автомобил йўли бўйида жойлашган 50 кв.м ўлчамдаги ер майдонини енгил типдаги савдо дўкони қуриш учун “Э-АУЦИОН” электрон савдо платформасига жойлаштириши ва ютиб бериши эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Табиий ресурсларда ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Л.” МЧЖ раҳбари Ф.Э. ва бошқалар тижорат мақсадида МЧЖга қарашли меҳмонхона биносини умумий фойдаланишдаги газ қувурига ўзбошимчалик билан улаб, 495,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Пастдарғом туманидаги текширувлар натижасида “С.И.” оилавий корхонаси раҳбари С.Р. корхонага қарашли иссиқхона газ таъминотидан қарздорлиги сабабли тармоқдан узилган бўлсада, тармоққа ўғирлик йўли билан қайта уланиб, 318,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, Навоийнинг Кармана туманида “А.Й.” оилавий корхонаси газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан тармоққа уланиб, 144,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро А.Б. “Қизғалдоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконини ҳеч қандай ҳужжациз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 134,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Қонуний жавобгарликлар қандай?

Юқоридаги қонунбузарликлари учун биринчи ҳолатда Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш), шунингдек иккинчи ҳолатда, Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши очилади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot