$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шу йилнинг сўнгги 9 ойида Ўзбекистон бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди

Шу йилнинг сўнгги 9 ойида Ўзбекистон бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди

Ўзбекистон бюджети даромадлари жорий йилнинг сўнгги 9 ойида 94,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 9 ойида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 94,5 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3 трлн сўмга кўпайган.

Ўзбекистон Давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва божхона тушумлари ҳисобига шаклланади.Жумладан, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига солиқ тушумлари 77,3 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 16,6 трлн сўмга ошган.

Шунингдек, божхона тўловлари бўйича тушум жорий йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг мос даврига таққослаганда 4,9 трлн сўмга кўпайиб, 16,2 трлн сўмни ташкил қилди.