$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда салкам 8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда салкам 8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг сўнгги 9 ойида 7,8 млн тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 % ни ташкил этди.

Жумладан, цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилоятига 47,2 фоиз, Навоий вилоятига 35,5 фоиз ҳамда Фарғона вилоятига 11,8 фоиздан тўғри келди.

Маълумот ўрнида, Ўзбеккистон сўнгги 9 ойда Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистонга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан қиймати 87,0 млн АҚШ долларига тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.