$
 12865.66
-8.36
 13510.23
-48.69
 125.14
-3.07
weather
+26
Кечаси   +14°

Автобуслар учун ҳам қўшимча иш соати белгиланди

Avtobus

Энди автобуслар ҳам байрам кунида қўшимча иш соатида ишлайди. Фақат улар бепул эмас. Бу ҳақида "Toshshahartransxizmat" хабар берди. 

Қайси вақтга қадар?

Унга кўра, 31 декабрь куни Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишларининг иш вақти 1 янваьр соат 01:00 га қадар узайтирилди. 

Бундан ташқари "Toshshahartransxizmat" томонидан пойтахтнинг байрам тадбирлари ўтказиладиган 18 та манзилга олиб борувчи автобус йўналишлари эълон қилинди.

Мазкур ташкилот байрам кунлари транспортлар ҳаракати кўпайишини инобатга олган ҳолда шахсий автомобилда ҳаракатланишдан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.

Метролар бепул ҳаракатланади

Бундан бир неча кун олдин Тошкент метрополитени ҳам байрам кунида 1 январ 01:00 гача ҳаракатланиши ҳақида хабар қилган эдик. 28 декабрь куни эса "Тошкент метрополитени" томонидан 31 декабрь куни метролардан фойдаланиш бепул қилинганлиги эълон қилинди.

Теги :
Avto