$
 12694.87
-25.13
 13766.32
-61.59
 139.48
-0.56
weather
+26
Кечаси   +14°

Байрам куни метро неча соат ишлайди?

15 августдан Тошкентда метролар қайта ишга тушади

“Тошкент метрополитени” маъмурияти Тошкент метроси дам олиш кунлари қай тартибда ишлаши тўғрисида маълумот берди

Иш тартиби билан танишинг

Унга кўра, 31 декабрь куни метро фаолияти 20 соат, яъни 05:00 дан 1-январ 01:00 гача ишлайди. Қўшимча бир соат эса, байрам кунида янги йилни Шаҳар марказларида кутиб оладиганлар учун қулайлик сифатида ташкил қилинган. 

Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.

Автобуслар фаолияти қандай?

Байрам кунларида автобусларнинг ҳаракатланиш тартиби эса қисқартирилиши ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, дам олиш кунларида автобуслар қуйидагича ҳаракатланади:

-2023-йил 30-декабрь, шанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

-2023-йил 31-декабрь, якшанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

-2024-йил 1 январь, душанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

- 2024-йил 2 январь, сешанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

-2024-йил 6 январь, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.