$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев 2024 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади

Давлат бюджети

25 декабрь куни Президент “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонун билан 2024 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.

Бюджет тақчиллиги ва давлат қимматли қоғозлари миқдори белгиланди

Ҳужжатга кўра, ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади. 2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди. Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн. сўм миқдорида белгиланди.

Кутилмалар амалга ошмаса, қандай чора кўрилади?

Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

  • Республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;
  • 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
  • Туман ва шаҳарлар бюджетлари йўналтириладиган солиқ турлари 
  • Қонунга кўра, солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
  • норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.