$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Божхона тизимида 57,4 трлн сўм маблағ имтиёзлар туфайли бюджетга тушмаган

bojxona



2023 йил давомида давлат хизмати органлари томонидан 57,4 триллион сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз ва тариф преференциялари қўлланилди. Бу ҳақда АОКАда Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нурбек Саломов иштирокида ўтказилган брифингда қайд этилди. 

Давлат бюджетига 58,4 триллион сўм 

2023 йил давомида давлат божхона хизмати органлари томонидан 17 мингдан ортиқ ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига 57,4 триллион сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёз ва тариф преференциялари қўлланилди. Давлат бюджетига 58,4 триллион сўм миқдорида маблағ ўтказилди.  

Ноқонуний товарлар

Хавфларни бошқариш ва “яширин иқтисодиёт”га қарши курашиш йўналишида 972,8 миллиард сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Давлат бюджетига 165,3 миллиард сўм қўшимча тўловлар ундирилди.  

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси 12,3 баробарга ортган

Мамлакатимиз аҳолиси соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 9,2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 8,4 тоннага ёки 12,3 баробарга ортди. 

Шунингдек, 650 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 8 778 дона қурол-яроғ ва портловчи моддалар аниқланди.  

Тамаки эса 3,6 баробарга кўп 

2023 йил давомида 5 миллион 700 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу борадаги кўрсаткич эса 2022 йилга нисбатан 4 миллион 100 минг қутига ёки 3,6 баробарга кўп демакдир. 

728 миллион долларлик экспорт

Тадбиркорлар томонидан божхона тўловларидан озод қилинган ҳудуд имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда хорижга умумий қиймати 728 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи товарлар экспорт қилинди. Ушбу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 2,1 баробарга ёки 389 миллион АҚШ долларига ортди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot