Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 769,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди
Ўзбекистонда сўнгги 9 ойда 769,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилди.
1 daqiqa o‘qiladi

Ўзбекистонда сўнгги 9 ой давомида 769,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуйидаги кўрсаткичларни ташкил этган:
- Табиий газ – 36,1 млрд куб метр;
- Бензин – 769,1 минг тонна;
- Керосин – 1,8 минг тонна;
- Енгил автомобил – 217 минг 771 дона;
- Автобус – 519 дона;
- Юк машинаси – 2 минг 936 дона;
- Трактор – 630 дона.



