$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ишлаб чиқариш ҳам, истеъмол ҳам ошган

Бензин Benzin

2023 йилда 11 ой ичида неча тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Ишлаб чиқарилган ҳажм юқори бўлса ҳам, бензинга ҳали ҳам талаб юқори. Нархлар эса ўсишдан тўхтамаяпти.

Қанча ишлаб чиқарилган?

Статистика агентлигининг маълум, қилишича, 2023 йил январь-ноябрь ойлари ҳисоб китобларига кўра, мамлакатимизда 1 215 500 тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Лекин, бензинларнинг маркалари маълум эмас.

Энг паст кўрсаткич май ойида

Ойлар кесимида ҳисоб китоб қилинганида, деярли барча ойда ишлаб чиқариш ҳажми 100 минг тоннадан кам бўлмаган. Фақатгина май ойида ишлаб чиқаринг энг қуйи кўрсаткични кўрсатган. Унга кўра, май ойида Ўзбекистонда 46,2 минг тонна ишлаб чиқарилган. 

Рекорд даражадаги ишлаб чиқариш эса январь ҳамда июль ойларида кузатилди. 

Унда ишлаб чиқариш ҳажми 130 минг тоннадан ошиб, январда 139,6 минг тонна, июлда эса 133,3 минг тонна ишлаб чиқарилган. 

Қолган ойлар бўйича ишлаб чиқариш қуйидагича:

  • январда – 139,6 минг тонна
  • февралда – 124,2 минг тонна 
  • мартда – 121,4 минг тонна  
  • апрелда – 119,4 минг тонна
  • майда – 46,2 минг тонна 
  • июнда – 100,0 минг тонна 
  • июлда – 133,3 минг тонна 
  • августда – 108,0 минг тонна 
  • сентябрда – 113,8 минг тонна 
  • октябрда – 100,3 минг тонна 
  • ноябрда – 109,3 минг тонна 

Нарх масаласи қандай?

Бензиннинг шохобчаларсаги нархини АИ-80 маркасида оладиган бўлсак, хусусий бензин шохобчаларидаги АИ-80нинг нархи айни кунда 8 000 сўмдан бошланиб, 8800 сўмгача бўлган нархда сотилмоқда. Бугундан Ўзбекнефтегаз шохобчаларида АИ-80 бензинининг литри 6 800 сўмдан сотилаётгани айтилди. Бунга қадар ушбу маркадаги бензин нархи 6050 сўм бўлган.

Нарх-наво кўтарилишига сабаб эса импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун, истисно тариқасида, акциз солиғини “нол” ставкада қўллаш муддати 2024 йилдан якунланиши бўлган.

Теги :
Jamiyat
Avto
Iqtisodiyot