$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Банклар 30 декабрда ҳам ишлайдими?

pul

Банкларга 30 декабрь куни ҳам айрим тўлов тизимларида тўловларни қабул қилиш тавсия этилмоқда. Бу ҳақида "Bank va mijoz" телеграм канали хабар бермоқда.

Қайси тўлов тизими ишлаши мумкин?

Унга кўра, регулятор томонидан тижорат банкларига 30 декабрь куни ҳам сотиб олинаётган автомобиллар учун тўловларни қабул қилиш тавсия этилди. 

"Айнан қайси банклар орқали тўлов қилиш мумкинлиги аниқ эмас, чунки ушбу кўрсатма тавсия характерига эга холос," - дейилади хабарда. 

Бу орқали автомобилга шартномани қўлга киритган фуқаролар 30 декабрь куни ҳам банк кассалари орқали тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар.

Иш муҳим, манфаат муҳим

Маълумот учун, байрам муносабати билан 4 кунлик дам олиш куни эълон қилинган бўлиб, 30 декабрь эса дам олиш кунининг биринчи куни деб белгиланган эди.

Ушбу тавсия чиққанидан сўнг блогер Отабек Бакиров ўз телеграм саҳифасида ўзининг фикрларини бериб ўтди

"Банк тизиминиям спекулянтлар лоббиси эгаллаб бошлаганга ўхшайди.

Ўзини ва ходимларини ҳурмат қилган тижорат банклари қонун талабларига амал қиладилар, деб умид қиламан," - деб ёзади у. 

Шу ўринда айтиш жоизки, "UzAuto Motors" 2023 йилнинг 25–27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўловни байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирди

Халқаро ўтказмаларчи?

Шунингдек, байрам кунлари арафасида Айрим тижорат банклари ўз офисларида халқаро пул ўтказмалари фаолиятини тўхтатишини маълум қилди. 

Ҳозиргача ушбу хабарни O‘zSQB, Ipak Yo'li Bank, Aloqa Bank, Asia Alliance Bank ва GarantBank банклари эълон қилган холос.

Халқаро пул ўтказмалари эса 2024 йилнинг 3 январидан бошлаб одатдагидек ўз фаолиятини давом эттириши маълум қилинган.

Теги :
Iqtisodiyot