$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон банклари рейтинги: “Миллий банк” фаолликнинг энг юқори чўққисида, “Халқ банки” позициясини бироз ёмонлаштирган

bank

Банк ишининг асосий йўналишлари депозит (омонат) қабул қилиш, кредитлар бериш ва мижозларга кредит-ҳисоб хизмати кўрсатишни амалга ошириш ҳисобланади. Хўш, қайси банк ўз асосий фаолиятида пешқадамликка эга,банк секторидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари қай даражада самарадор? Қайси банк фаолияти ривожланяптию, қайси банк пешқадамликни қўлдан бой берган?

27 турдаги коэффициент

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон банкларининг 2023 йил IV чорагидаги фаолиятини баҳолади. 17 та йирик кредит ташкилотлари орасида хусусий “Траст банк” ва давлат “Миллий банк”и, 11 та кичик кредит ташкилоти орасида “Октобанк” ва “Гарант банк” фаолликнинг энг юқори ўсишини кўрсатди.

Индекс 27 турдаги коэффициентларни гуруҳлаш, таққослаш ва саралаш асосида аниқланади. Тадқиқот ҳар чоракда хусусий секторнинг банк активларидаги улушини мониторинг қилиш, банк секторидаги ислоҳотлар ва трансформация жараёнларининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Индекс қандай ҳисобланади?

Индексни ҳисоблашда молиявий воситачилик, молиявий мавжудлик, капиталнинг етарлилиги, активлар сифати, бошқарув самарадорлиги, даромадлилик ва ликвидлик каби кўрсаткичлардан фойдаланилган. Банклар икки гуруҳга бўлинади – катта ва кичик. Шу билан бирга, фақат Тошкент шаҳрида ёки вилоятлардан бирида фаолият юритаётган молиявий ташкилотлар кичик банклар гуруҳида баҳоланади.  

Активлар ва мажбуриятлар

Банклар фаолиятининг 2023 йилнинг тўртинчи чорагидаги асосий кўрсаткичлари таҳлилига кўра, 1 сентябрь ҳолатида республика банк тизимининг активлари 631,4 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 14 фоизга кўп. Мажбуриятлар 13 фоизга ошиб, 539 трлн. сўмни, кредитлар қолдиғи 22 фоизга ўсиб, 465,5 трлн. сўмни, омонатлар қолдиғи эса ўтган йилги 51 фоизга нисбатан 6 фоизга ўсиб, қарийб 230 трлн. сўмни ташкил этди.

Хорижий валютадаги омонатлар камайган

Йил давомида банк тизимидаги омонатларнинг умумий ҳажмида хорижий валютадаги омонатларнинг улуши 10 фоиз пунктга – 42,5 фоиздан 31,8 фоизгача камайди. Фоиз даромадларининг ўсиш суръати 5,4 фоиз пунктига ошди ва 38 фоизни ташкил этди, фоизсиз даромад ва соф фойданинг ўсиши ўтган йилга нисбатан секинлашди ва мос равишда 27 фоиз ва 22 фоизни ташкил этди.

Муаммоли кредитлар улуши камайди

2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, банк тизимидаги муаммоли кредитларнинг (90 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган кредитлар) улуши 17,6 трлн. сўмни, уларнинг умумий кредитлар ҳажмидаги улуши эса ўтган йилнинг шу давридаги 4 фоизга нисбатан ўртача 3,8 фоизни ташкил этди.  

Муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши “Бизнесни ривожлантириш банки”да

Шу билан бирга, давлат банкларида муаммоли кредитларнинг ўртача улуши 4,2 фоизни, хусусий банкларда эса 2,9 фоизни ташкил этди. Давлат банкларидан муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши “Бизнесни ривожлантириш банки”да – 8,5 фоиз ва “Халқ банк”да – 8,1 фоиз, хусусий банклар орасида “Октобанк”да – 84,6 фоиз, “Гарант банк”да – 20,4 фоиз ва “Мадад инвест банк”да – 13 фоиз қайд этилди.  

Энг юқори фаолликни “Траст банк” кўрсатди

2023 йил IV чораги учун йирик банклар фаолияти рейтинги баҳоланганда “Азия альянс банк” иккинчи ўринни “Траст банк”га бой берди. Бу банк икки поғона йўқотиб, умумий рейтингда 4-ўринни эгаллади.  

17 та йирик банклар орасида энг юқори фаолликни “Траст банк” кўрсатди. У рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб, бир вақтнинг ўзида тўртта индекс бўйича кўрсаткичларни яхшилади: молиявий воситачилик ва мавжудлик, бошқарув сифати ва ликвидлик.  

Капитал банк молиявий мавжудлик, бошқарув сифати ва даромад кўрсаткичларини бироз ёмонлаштирганига қарамай, капиталнинг етарлилиги ва ликвидлиги бўйича ўз кўрсаткичларини ошириб, етакчиликни сақлаб қолди.  

Умумий рейтингда учта йирик хусусий банк – “Инфинбанк”, “Алоқа банк” ва “Ипотека банк” бир поғона юқорига кўтарилди. Йирик давлат банклари орасида “Миллий банк” умумий рейтингдаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади ва 15-ўриндан 13-ўринга кўтарилди.  

“Халқ банки” давлат банки рейтингидаги позициясини бироз ёмонлаштирди

Шу билан бирга, хусусий банклар “Ипак йўли” ва “Бизнесни ривожлантириш банки”, шунингдек, “Халқ банки” давлат банки рейтингидаги позициясини бироз ёмонлаштирди.  

Давлат улушига эга бўлган йирик банклар орасида “Микрокредитбанк” 11-ўрин, “Агробанк” 12-ўрин, “Ўзсаноатқурилиш банк” 14-ўрин, “Турон банк” 16-ўрин ва “Асакабанк” 17-ўринни сақланиб қолди.  

Кичик банклар рейтингидаги топ-6 ўзгаришсиз қолди. “Давр банк” етакчиликни сақлаб, “Зираат банк” 2-сатрда мустаҳкамланди, “Универсал банк” ва “TBC банк” мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot