$
 10414.86
23.93
 12344.73
50.18
 136.69
2.35
weather
+2
Кечаси   -4°

Ўзбекистон чет элга сўнгги тўққиз ойда 11 минг донадан ошиқ енгил автомобиль экспорт қилди

Ўзбекистон чет элга сўнгги тўққиз ойда 11 минг донадан ошиқ енгил автомобиль экспорт қилди

Сўнгги тўққиз ойда Ўзбекистон чет элга 11 минг донадан ошиқ енгил автомобиль экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг сўнгги 9 ойида чет элга 108,2 млн AҚШ доллари қийматидаги 11 минг 135 дона енгил автомобиль экспорт қилинган. Енгил автомобил экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 млн. AҚШ долларига яъни 47,9 % га ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари энг кўп Қозоғистонга 8 минг 985 дона экспорт қилинган.

Жумладан, енгил автомобиллар экспорт қилинган давлатлар қуйида келтирилган:

- Қозоғистон – 91,7 млн. доллари;

- Озарбайжон – 6,2 млн. доллари;

- Украина – 5,7 млн. доллари;

- Россия Федерацияси – 2,2 млн. доллари;

- Тожикистон – 1,1 млн. доллари;

- Бошқа давлатлар – 1,3 млн. доллари.

Маълумот учун, сўнгги 9 ойда Ўзбекистонга 349,3 млн доллар қийматидаги 20 минг 482 дона енгил автомобиль импорт қилинган.