$
 10231.71
21.85
 12059.09
38.0
 138.65
1.19
weather
+35
Кечаси   +18°

Ўзбекистон ўтган 6 ойда қанча автомобил экспорт қилгани маълум қилинди

Хорижда Chevrolet бренди остида сотилаётган Ўзбекистон автомобиллари Хорижда Chevrolet бренди остида сотилаётган Ўзбекистон автомобиллари

2020 йилнинг январ-июнь ойларида Ўзбекистон 85,6 миллион долларлик автомобилларни экспортга чиқарди. Бу ҳақида статистика қўмитаси ҳисоботида қайд қилинган.

Кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,6 фоизга ўсган. Бунга UzAuto Motors нинг узоқ вақт Россия бозорига экспортни тўхтатиб қўйгани билан изоҳлаш мумкин.

Умуман автомобиллар ва транспорт асбоб-ускуналарининг умумий эскпорти миқдори 160,3 миллион долларни ташкил қилган ва бу борада ўтган йил билан солиштирганда кўрсаткич, 12,8 фоизга ёмонлашган. Бундан энг асосий экспорт ҳамкор Қозоғистон давлати бўлиб, 6 ой давомида 75,8 миллион долларлик автомобиллар ва транспорт асбоб-ускуналари экспорт қилинган. Кейинги ўринларда Россия (20,2 млн)ва Туркия (17,4 млн) давлатлари жой олган.

Автомобиллар ва транспорт асбоб-ускуналарининг эскпорти Ўзбекистоннинг умумий экспортдаги улушининг 2,6 фоизини (ўтган йили 2,3 фоиз) ташкил қилган.