$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Авиачипталар учун тўланган сумма депозит ваучерлар билан қайтарилади

Авиачипталар учун тўланган сумма депозит ваучерлар билан қайтарилади Авиачипталар учун тўланган сумма депозит ваучерлар билан қайтарилади

Жорий йилнинг 1 июль санасидан бошлаб Uzbekistan Airways АЖ авиачипталар ва хизматлар учун тўланадиган суммаларнинг қайтарилишини янги қоидалари амалиётга жорий қилинади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways AЖ хабар бермоқда.

Янги қоидаларга кўра, йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020 йил 31 декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.

Хабарда айтилишича, депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5 фоизга тенг бонус тақдим этилади.

Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан Uzbekistan Airways AЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин. Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади, дейилади хабарда.

Маьлумот учун, депозит ваучерларини қўллаш Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигидаги Вазирлар Маҳкамасининг карантин даврида транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича 2020 йил 25 майдаги йиғилиши қарори асосида киритилди.