$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Автомобиль бозори “синяпти”(ми?)

Автомобилсозлик саноатига яримўтказгичлар етишмаслиги қандай таъсир кўрсатади?

Ноябр ойида автомобиль сотуви 145 мингдан ошди. Лекин бу кўрсаткич октябрь ойига қараганда сезиларди даражада паст. Бу ҳолат эса автомобиль бозоридаги циклик хусусиятга боғлиқ. Аниқ рақамлар билан танишинг.

19 фоизлик пасайиш кузатилди

Ўзбекистонда ноябрь ойида автомобиллар сотуви 147,5 мингтага етиб деярли 2023 йил июль ойи билан бир хил натижа кўрсатди. Лекин октябрь ойига солиштирганда сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Ушбу маълумотлар Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан берилган шарҳда тақдим этилди.

Бу рақамлар октябрь ойига қараганда 19 фоизга камайди. Ўтган йилги кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 7 фоизга пастлаган.

Маълумот учун, октябрь ойида 168,4 мингта автомобиль сотилиб, рекорд даража қайд этилган эди.

Шундай қилиб, йил бошидан буён автотранспорт воситалари савдоси 16,4 фоизга ошди.

Енгил автомобиллар бозори

Енгил автомобилларнинг савдосида эса ноябрь ойида 131 мингта автомобил қайд этилиб, мазкур кўрсаткич 21 фоизга камайди. Йиллик сотувлар эса 12 фоизга қисқарган. Ой давомида энг сезиларли пасайиш Сурхондарё, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган.

Электромобиллар бозори

Ўзбекистон электромобиллар бозорида савдонинг салбий динамикаси сақланиб қолмоқда. Ушбу сегментда сотувлар кетма-кет учинчи ой пасайиши кузатилди. Ноябрь ойида ҳам электромобиллар октябрь ойига қараганда 800 та кам яъни 1,9 мингта енгил электромобил сотилди. Бу эса электромобиллар сотувини 30 фоизга пастлаганини кўрсатади. 

Аммо, 2022 йилнинг ноябрь ойига нисбатан электромобиллар савдоси 6,5 бараварга ошган. Умуман олганда, йил бошидан буён республикада электромобиллар савдоси 3,4 баробарга ошганлиги кузатилмоқда.

 Хорижий енгил автомобиллар бозори

Ой давомида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 25 фоизга пасайган ҳолда 4,4 мингтани ташкил этди. Шунга қарамасдан, йил давомида хорижий автомобиллар савдоси 32 фоизга ошганлигини айтиш жоиз.