$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Альфия Мусина: «Газли ичимликлар учун акциз солиғи бўйича Молия вазирлиги билан мулоқот ҳали ниҳоясига етмаган»

Бир неча кун аввал хабар берганимиздек шакарли ичимликларга акциз солиғи жорий қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Шундан сўнг Молия ва иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Солиқ сиёсати бошқармаси вакиллари ва Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси билан боғланиб, 7 декабр куни учрашув бўлиб ўтди.

“Нега мен саноат ҳали ҳам мулоқотни кутмоқда демоқдаман? Чунки учрашув дастлабки характерда бўлиб, у эрда бизни тинглашди, холос. Бошқарма бошлиғи Қаҳрамон Усмоновнинг сўзларига кўра, йиғилишдан сўнг позициямизни кейинги ички муҳокама учун Молия ва иқтисодиёт вазири Жамшид Қўчқоровга етказиш режалаштирилган эди. Шунинг учун биз мулоқотни давом эттиришни интиқлик билан кутмоқдамиз. Шу жумладан, далилларимиз охир-оқибат нимага таъсир қилганини (ёки таъсир қилмаганлигини) тушунишимиз учун ҳам”, - дейди Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси директори Алфия Мусина.

Шакар истъемоли миқдори ҳақиқадан ҳам камаядими?

Уюшма вакиллари таъкидлашича амалдорлар шакар қўшилган ичимликлар учун қўшимча солиқни тавсия этган ЖССТнинг 2016 йилги ҳисоботини асос сифатида келтирди. Лекин негадир ушбу қонун лойиҳасига ЖССТ тавсияларида бирорта ҳам сўз бўлмаган шакрни ўрнига ишлатиладиган моддалар қўшилган ичимликлар ҳам киритилган ва бу, албатта, саноатнинг шакарни ўрнини босувчи моддалар билан алмаштириш ёки шакар миқдори камайтирилган ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича барча саъй-ҳаракатларини бекор қилади.

Очиқ саволлар

Шу сабабли ишлаб чиқарувчилар ва уюшма вакиллари мазкур қонун лойиҳаси ташаббускори бўлган Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сенатдан қарор қабул қилишдан олдин бир неча саволларга жавоб беришни сўраган:

1. Ичимликлар таркибидаги шакар аҳолининг семириш ва қандли диабет касаллигига сабаб бўлиши ҳақида илмий далиллар борми? Акциз солиғи жорий этилгандан кейин ушбу касалликларнинг камайиши бўйича қандай прогноз қилмоқда?

2. Газланган ичимликлар мамлакатдаги умумий шакар истеъмолининг тахминан 1,5% ни ташкил қилади, шакарнинг қолган қисми аҳоли томонидан соф шаклда ва қандолат маҳсулотларида истеъмол қилинади. Айтилган натижага эришиш учун умуман қанд истеъмолини камайтиришни кўзлаб айнан нималар режалаштирилмоқда?

3. Аҳолининг нотўғри овқатланишига қарши курашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни режалаштирган дастур ишлаб чиқилганми? ва ҳ.к.

Учрашувда ким ким бўлган эди?

Уюшма бераётган хабарга кўра йиғилишда Молия ва иқтисодиёт вазирлигидан:

• Қаҳрамон Усмонов – Солиқ сиёсати бошқармаси бошлиғИ;

• Солиқ сиёсати бошқармаси ўринбосари;

• Билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси кафедраси мудири;

• Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги “Бюджет ва солиқ тадқиқотлари институти” илмий-тадқиқот институти вакиллари (директор, ўринбосари, менежер).

Йиғилишда Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси номидан:

• Алфия Мусина – Ўзбекистон алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ижрочи директори