$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йилда Ўзбекистон осмони росмана очилди

“Uzbekistan Airports” Халқаро аэропортлар кенгашига аъзо бўлди

2023 йилда Ўзбекистон халқаро аэропортларида йўловчи ташиш ҳажми 10 миллионни ташкил қилди. Бу ҳаво транспорт тизимимиз учун рекорд натижа. Хўш, қандай қилиб бундай натижага эришилди?

Тўсиқларсиз осмон

2023 йилда ҳаво транспорти монополияси нисбатан юмшатилганига гувоҳ бўлдик. Масалан, 2019 йилда Ўзбекистонда ҳаво транспорти орқали жами 6,4 миллион йўловчи ташилган, шундан 3,8 миллиони Uzbekistan Airways ҳиссасига тўғри келган. 2022 йилда Ўзбекистон аэропортларида жами йўловчи ташиш ҳажми 7,9 миллион кишини ташкил қилган. 2023 йил якунларига кўра, йўловчи ташиш 10 млн.дан ошади, шундан ярмидан озроғи Uzbekistan Airways улушига тўғри келади. Тарихимизда илк бор Uzbekistan Airways мутлақ устунликни ушуб йилда бой берди. Лекин компания бундан зарар кўраётгани йўқ, аксинча, фойда топмоқда. Шу ўринда, юртдошларимиз ва ҳаво транспорти фойдаланувчилари ҳам. 

Рақобат эффекти

“10 миллион йўловчи Ўзбекистон аэропортлари учун рекорд кўрсаткичдир. Бунга аэропортларимизга хорижий авиаташувчиларни жалб этиш бўйича тизимли ишлар, шунингдек, янги маҳаллий авиакомпаниялар ташкил этилиши туфайли эришилди. Юбилей йўловчимиз ҳам шу йил декабрь ойида парвозларни амалга ошира бошлаган компаниялардан бири — Humo Air бортида учиб келди”, — дейилади Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабарида.

2023 йил сарҳисоби

Ўзбекистонда авиация соҳаси кескин тарзда ривожланишда давом этмоқда. Ортда қолган йилда Silk Avia минтақавий авиакомпанияси тижорат фаолиятини бошлади, Humo Air “қайта туғилди”. Самарқанд ва Ўзбекистон ҳаво йўллари бир қанча янги ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи авиакомпанияларни ишга туширди

Шунингдек, авиакомпания парки ҳам кенгайишда давом этмоқда:

  • Uzbekistan Airways Миллий авиапаркига бешта A320 Neo ва иккита Let L-410 самолётлари қўшилди;
  • Qanot Sharq ҳали учмаган иккита Airbus A330 самолётига эга; 
  • My Freighter ўз паркига Boeing 767 UK юк ташувчи самолётини қўшди;
  • Centrum Air қабул қилинган 3 та Airbus A320 самолётларини муваффақиятли бошқаради; 
  • Humo Air иккита Airbus A320 самолётини ишга туширди;
  • Air Samarkand ўзининг иккита самолётларидан бири - Airbus A330 ни ишлатишни бошлади;

Ажабмас, юқорида келтирган фактларимиз ва реалликда амалга ошаётган ишлар бошқа монопол ташкилотлар учун ҳам қайсидир маънода силжишга сабаб бўлса.