$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланадиган сарф-харажатлар белгиланди

Экспортни рағбатлантириш агентлиги Иллюстрация

Адлия вазирлиги Матбуот хизматига кўра, ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ўзгартиришларга кўра, қуйидаги харажатлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилинади:

—    экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, шунингдек, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш;

—    мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш;

—    агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;

—    ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш.

Айни пайтда, мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотни экспорт қилишда ташиш харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ўз кучини йўқотди. 

Теги :
Iqtisodiyot