$
 10209.86
2.17
 12021.09
125.05
 137.46
-4.91
weather
+39
Кечаси   +21°

“Абу Саҳий” вақтинча ёпилди. Савдо маркази ходимларида коронавирус аниқланган

“Абу Саҳий” вақтинча ёпилди “Абу Саҳий”

Пойтахтдаги “Tashkent Trade Center” (Абу Саҳий) савдо маркази вақтинча ёпилди, дея хабар қилди Чилонзор тумани ҳокимлиги.

6 июль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган режали профилактик тадбирлар давомида Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Саҳий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинган.

Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган.

Шу сабабли туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, "Tashkent Trade Center" (Абу Саҳий) савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилгани айтилмоқда.