$
 11260.49
-24.41
 11796.49
-45.88
 178.99
-0.23
weather
-3
Кечаси   -13°

Йигитларнинг ўзидан катта ёшли қизга уйланиш қайси вилоятларда кўп кузатилаётгани маълум қилинди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Давлат статистика қўмитаси қизиқ статистик фактни келтирмоқда. Яъни, қўмита келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган никоҳлар энг кўп қайси вилоятларда кузатилишини маълум қилган.

Унга кўра, бу борада Тошкент шаҳри (1 393 та) ва Бухоро вилояти (1 064 та) пешқадам.

Давстатқўм маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-октябрь ойларида республика бўйича 10 406 та қайд этилган никоҳларда келиннинг ёши куёвникига нисбатан катта бўлган.

Бу ҳолат ҳудудлар кесимида (пойтахт ва Бухоро вилоятидан сўнг) қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти – 979 та
  • Қашқадарё вилояти – 944 та
  • Хоразм вилояти – 921 та
  • Тошкент вилояти – 916 та
  • Сурхондарё вилояти – 882 та
  • Қорақалпоғистон Р. – 855 та
  • Фарғона вилояти – 599 та
  • Наманган вилояти – 419 та
  • Андижон вилояти – 409 та
  • Навоий вилояти – 411 та
  • Жиззах вилояти – 339 та
  • Сирдарё вилояти – 275 та
Теги :
Жамият